Ўзбекистонда телефон рақами 1 млрд сўмга сотилди
Жамият
−
20 Март
60212Бугун, 20 март куни Ўзбекистонда 8 та нолдан иборат телефон рақами 1 миллиард сўмга сотилди. Бу ҳақда UZEX MOBILRAQAM порталида маълум қилинди.
Қайд этилишича, UZEX MOBILRAQAM порталида саккизта нолдан иборат телефон рақами 1 миллиард 70 миллион сўмга харид қилинган.
Ушбу телефон рақами 12 март куни сотувга чиқарилган бўлиб, бошланғич нархи 200 миллион сўм этиб белгиланганди. 20 кодли симкарта Ўзбекистонда яқинда ташкил этилган мобиль операторига тегишли экани айтилмоқда. Аукцион қоидаларига кўра, харидордан комиссия йиғими ҳам ундирилади. Мижоз жисмоний шахс экани кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида юридик шахслар учун мўлжалланган 01 777 RRR авторақами 894 млн сўм (75 минг доллар) га сотилган эди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь