8 ойда хориждан қанча ўзбекистонликнинг жасади олиб келингани маълум бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 8 ойи давомида хорижда вафот этган 323 нафар фуқаронинг жасади олиб келинган, 271 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар эса  қайтарилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Ўтган давр мобайнида 4 минг 150 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилиб, 219 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилган.

Шунингдек, оғир тан жароҳати олган 11 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилган.

Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 692,7 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

445

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг