8 мартдаги бир кунлик тадбирга 7 млрд сўм сарфлангани аниқланди

Таҳлил

image

8 март — Халқаро хотин қизлар куни байрами муносабати билан пойтахт Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида ташкил этилган байрам тадбирига қарийб 7 млрд сўм сарфланган. Бу ҳақида davletovuz Telegram каналида маълум қилинди.

Шунингдек, хабарга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов томонидан тасдиқланган ҳақиқий харажатлар сметаси илова қилинган.

“8 март – хотин қизлар куни”га бағишланган тантанали тадбирни тайёрлаш ва ўтказиш учун ҳақиқий харажатлар сметасига кўра, Конгресс-холда ташкил этилган байрам тадбирига дастурхон тузаш давлатга нақ 1 млрд 295 миллион сўмга тушган. Бу хизмат эса "SKY EVENTS" МЧЖ томонидан кўрсатилган. Эсингизда бўлса, "SKY EVENTS" МЧЖга аввал ҳам бошқа бир давлат тадбири – жорий йилнинг 24−26 март кунлари ўтказилган Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам форумни ташкиллаштириш харажатлари учун 7 млрд 264 млн сўм тўланган эди. Ўшанда бу жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлиб, кескин танқид қилинганди ҳам.  

Бундан ташқари, 8 март байрамининг бир кунлик тадбирини ташкиллаштиргани учун “OMMAVIY HALQ BAYRAMLARI” МЧЖга 1 млрд 77 млн, Халқаро конгресс марказининг ижараси учун эса 1 млрд 67 млн сўм тўланган.

Шунингдек, “ошиб-тошиб” ётган бюджетимиздан тадбир декорациялари учун 454 млн, овоз ускуналари ижараси учун 425 млн, ёритиш-техник ускуналар ижарасига 359 млн, гуллар учун эса 124,5 млн сўм тўланган.

Бошловчи ва табриклашга чиқадиган эркаклар учун костюм сотиб олиш 57 млн 565 минг сарфланган.

Эслатиб ўтамиз, бундай кўпхарж тадбир мамлакатимизда биринчиси эмас. Аввалроқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг “Тошкент халқаро инвестициялар форуми” доирасидаги таомномаси жами 15 млн долларга тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

491

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг