8 март куни кучли шамол кўтарилади
Бу қизиқ
−
05 Март
54877Жорий йилнинг 7-8 март кунлари республиканинг баъзи ҳудудларида шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 март куни шимолда ва чўл ҳудудларда, 7-8 март кунлари республиканинг қолган ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Навоий, Жиззах вилоятларида айрим жойларда баъзида 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
7 мартда ва 8 мартга ўтар кечаси республика бўйича ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. Кундузги ҳарорат 7-10 даража илиққача пасаяди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет жорий йилнинг 6-11 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилган эди.
LiveБарчаси
24 Март
Дўрмонга ўт кетди.
24 Март