73 ёшли Нарендра Моди қирувчи самолётда парвоз қилди (фото)
Олам
−
25 Ноябрь 2023 8034 1 дақиқа
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди мамлакатда ишлаб чиқарилган Tejas енгил қирувчи самолётида парвоз қилди. Бу ҳақда у ўзининг X’даги саҳифасида маълум қилди.

Парвоз Ҳиндистон жанубидаги Карнатака штатининг Бангалор шаҳрида амалга оширилган. Tejas бир ўриндиқли қирувчи самолётдир, бироқ Моди икки ўринли тренер вариантида парвоз қилган.

"Tejas'даги навбатдаги муваффақиятли тажриба якунланди. Бу миллий салоҳиятимиздан фахр туйғусини уйғотди", деб ёзган Ҳиндистон ҳукумати раҳбари.

Маълумот учун, Tejas қирувчи самолёти Ҳиндистоннинг Hindustan Aeronautics Limited компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Бу борадаги ишлар 1980 йиллардан бери давом этмоқда. 2015 йилда қирувчи самолётни Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларида фойдаланишга топширишга қарор қилинган. Ҳозирда Tejas Mk2 қирувчи самолётининг янги модификацияси устида иш олиб борилмоқда.


Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025