Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар 1000 нафардан камайди

Жамият

image
Ўзбекистон коронавирусни қачон енгиб ўтиши тахмин қилинди north_east

Ўзбекистон коронавирусни қачон енгиб ўтиши тахмин қилинди

Тошкент шаҳрида 25 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Уларнинг орасида 72 ёшли оғир аҳволда бўлган одам ҳам бор. Бу ҳақда бугун, 28 апрель куни Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 21 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 4 нафар, жами 25 бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 15 нафари Тошкент шаҳридан, 6 нафари Тошкент вилоятидан. Улардан 2 нафари Туркиядан, яна 1 нафари Россиядан, яна 1 нафари Англиядан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 17 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлардан 9 нафари эркак, 12 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Шунингдек, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 1 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 72 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 28 ёшда.

Эътиборли жиҳати, жорий йил 30 март куни коронавирусга чалинган 72 ёшли бемор жуда оғир аҳволда мазкур клиникага олиб келинган. Узоқ вақт сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор шифокорларнинг самарали даволаш муолажаларидан кейин инфекциядан тўлиқ тузалган бўлса-да, бошқа ҳамроҳ касаллиги борлиги сабабли ихтисослашган шифохонага реабилитация учун ўтказилди.

Шуни таъкидлаш жоиз, бугун Ўзбекистонда даволанаётганлар сони 1000 нафардан камайди. Ҳозирда даволанаётганлар сони 997 тани ташкил қилмоқда. Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 934 нафарга етди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача коронавирус инфекцияси юқтирганлар 1939 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг беморларнинг 8 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг