71 ёшли Португалия Президенти чўкаётган қизларни қутқарди (видео)
Олам
−
17 Август 2020
16400Португалия Президенти Марсело Ребело де Соуза 15 август куни мамлакатнинг Алгавре минтақасидаги Алвор пляжида чўмилаётган икки қизни чўкишдан қутқариб қолди. "20 minutos" хабар берди.
Президент ҳудуднинг туризм салоҳиятини ошириш учун икки кунлик таътилини шу ерда ўтказаётган бўлган.
71 ёшли Президент аввал қумда журналистга ёрдам кўрсатган, кейинроқ сувдалигида икки қиз ундан унча узоқ бўлмаган жойга каноедан ноқулайроқ тушган.
Камераларга олинган тасвирда Президент сув мотоциклида бошқа бир одам етиб келгунича қизларга ёрдам бергани кўринади.
Ҳодисадан кейин атрофдаги ОАВ ходимларига бўлган воқеани айтиб берган.
“Бу ёш аёллар бошқа пляждан келган. Кучли оқим уларни шу ерга оқизган. Улар ағдарилиб кетиб, кўп сув ичган. Етмаганига каноэни ўнглаб ҳам олишолмаган, сузиб ҳам кетишолмаган. Оқим жуда кучли”, дея изоҳлаган Президент.
Маълумот учун, Португалия Президенти туризмни ривожлантириш учун таътилининг катта қисмини мамлакатнинг турли нуқталарига бориш билан ўтказди.