70 йил “темир ўпка”да яшаган адвокат вафот этди
Олам
−
15 Март
14628Фалажлик туфайли 70 йилдан ортиқ “темир ўпка” қурилмасида яшаган адвокат Пол Александр 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “The Independent” газетаси хабар берди.
GoFundMe хайрия платформасига кўра, у шу йилнинг 11 март куни коронавирус туфайли ётқизилган шифохонада вафот этган.
Пол Александр 1952 йилда олти ёшида полиомиелит (орқа мия фалажи) билан касалланган. У трахеостомияни бошдан кечирган ва кейин “темир ўпка”га жойлаштирилган. Бу ўпка ичига ва ташқарисига ҳаво чиқариш учун босимнинг ошиши ва пасайиши ўртасида алмашинадиган муҳрланган камера.
Пол Александр қурилмасиз бир неча соат ишлай оларди, холос. У 1978 йилда Техас университети ҳуқуқ факультетини тамомлаган, ҳуқуқшунослик доктори даражасини олган, кейин эса адвокат бўлиб ишлаган.
Сўнгги йилларда Пол Александр аппаратсиз нафас ололмай қолди. 2020 йилда у “темир ўпка” ёрдамида энг узоқ умр кўрган шахс сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Шу билан бирга, у ўзининг "Ит учун уч дақиқа" автобиографиясини нашр этди. Бу китоб “темир ўпка”да яшовчи одам ҳақида ҳикоя қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь