70 нафар корейс миллатига мансуб кишиларга Ўзбекистон фуқаролиги берилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22 апрелда имзоланган Фармонига асосан Ўзбекистон фуқаролари сафи яна 265 нафарга кўпайди. Улар орасида 70 нафар корейс миллатига мансуб фуқаролар ҳам бор. 

Бу Ўзбекистонда олиб борилаётган инсонпарварлик ва бағрикенглик сиёсатининг ёрқин намунаси сифатида халқларимиз ўртасидаги яқин дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Мамлакатда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида инсон манфаатларини таъминлаш, халқни рози қилиш мужассам. 

Ўзбекистонда кўп йиллардан буён яшаб келаётган, ўзи ва оиласи тақдирини Ўзбекистон билан боғлаган шахсларга мамлакат фуқароси бўлиш имкониятининг яратилиши эса, ушбу хайрли ишларнинг мантиқий давомидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Жанубий Корея

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made