70 мингта тадбиркор фаолияти тикланади - Мирзиёев
Жамият
−
09 Ноябрь 2019
5457Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказгани ҳақида хабар бергандик.
Жойларда тадбиркорлар иштирокида янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш қувватларини яратишга кучли туртки бериш кераклигини таъкидлади.
Бугунги кунда 49 туманда ишлаб чиқариш ва 63 туманда хизмат кўрсатиш ҳажмининг жуда пастлиги – улардаги мавжуд салоҳият, ер, хомашё ва меҳнат ресурслари тўлиқ сафарбар қилинмаганидан далолат беради.
Шунинг учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги раҳбарлари бошчилигида жойларда саноат ва хизматларни ривожлантириш бўйича доимий ишчи гуруҳлар ташкил қилинди ва уларга тармоқлар бириктирилди.
Ушбу тузилмаларга тармоқлар билан бирга ҳар бир туман ва шаҳар салоҳиятини ўрганиб, 2020 йилда янги қувватлар ташкил этиш, инфратузилма ва хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бунда республика бўйича қарийб 1,5 мингта давлат мулки ва давлат улуши мавжуд объектларини сотиш ҳамда 70 мингта тадбиркор фаолиятини тиклаш муҳимлиги қайд этилди.
Шаҳноза Тўрамуротова