Ўзбекистонда аҳолининг асосий қисми фақат ойликка кун кўряпти
Жамият
−
10 Ноябрь 2021
20863Ўзбекистонда аҳолининг қарийб 70 фоизининг асосий даромад асосий манбаи ойлик иш хақи бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Марказий банк томонидан аҳолининг турли гуруҳлари истеъмол кайфиятини ўрганиш бўйича ўтказилган сўровнома хулосасида келтирилган.
Ушбу ўрганишга респондентларнинг даромадлари ва харажатлари таркиби, мавжуд пул-маблағларини жамғаришга бўлган мойиллиги, шунингдек, уларнинг келгусида кредитга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ва таҳлил қилиш бўйича саволлар киритилган.
2021 йилнинг III чораги якуни бўйича ўтказилган сўровда респондентларнинг келгуси даромадлари бўйича кутилмалари II чоракдаги 7,3 банддан 8,8 бандгача юқорилади.
Кузатувларга кўра, сўровда иштирок этган даромадлари 7 млн сўмгача бўлган респондентлар улуши жамига нисбатан 86 фоизни ташкил этмоқда (II чорак якунлари бўйича - 83 фоизга тенг).
Бунда, иштирокчиларнинг қарийб 70 фоизи даромадларининг асосий манбаи ойлик иш хақи, 15 фоизга яқини эса тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадларга тўғри келишини таъкидлашган. Хориждан пул ўтказмаларни қайд этган респондентлар улуши эса 3,4 фоизга тенг.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида ҳам расмий ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи эканлигини кўриш мумкин. Хусусан, Тошкент шаҳри (68,8 фоиз), Бухоро (61 фоиз), Андижон (58,7 фоиз) ва Тошкент вилоятлари (58,1 фоиз) респондентлари жавобаларида ойлик моашнинг асосий даромад сифатида юқори улушлар қайд этилган.
Тадбиркорлик фаолияти шуғулланишни қайд этган респондентларнинг катта қисми Навоий, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.
LiveБарчаси