7 йил аввал содир этилган теракт етакчиси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Олам

image

2015 йилги Париж терактларида асосий айбланувчи Салоҳ Абдусалам умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд қарорига кўра, маҳкум эрта озод қилиш учун ариза бериш ҳуқуқига эга бўлмайди. У қотилликда ва террористик ҳужумни тайёрлашда иштирок этганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда France-Presse агентлиги хабар бермоқда.

Ушбу ишни кўриб чиқиш учун махсус тузилган суд ҳужумга алоқадор бўлган жами 20 нафар маҳкумни қамоқ жазосига ҳукм қилди. Хусусан, Абдусаламнинг шерикларидан бири Муҳаммад Абрини ҳам умрбод қамоқ жазосини олди, бироқ у камида 22 йил панжара ортида ўтиргандан кейин муддатидан олдин озод қилишни сўраш ҳуқуқига эга. Бу ҳолатда энг енгил жазо икки йиллик қамоқ жазосидир.

Абдусалам ва яна 13 нафар айбланувчи суд мажлисларида шахсан иштирок этди. Қолган олти кишига нисбатан суд жараёни уларнинг иштирокисиз ўтади. Беш нафар айбланувчи Суриядаги ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Франция оммавий ахборот воситалари бу мисли кўрилмаган суд жараёни эканлигини таъкидлади. Даъвогарлар 1,8 мингдан ортиқ киши эди. Суд жараёнида юзлаб гувоҳлар сўроқ қилинди.

Суд бошланишига тайёргарлик тахминан икки йил давом этди, бунинг учун хавфсизлик чоралари кучайтирилган учрашувлар учун махсус хона қурилди. Суд мажлислари 2021 йил сентябрь ойида бошланган.

Айбланувчиларга турли айбловлар қўйилган. Уларнинг асосий қисми, тергов маълумотларига кўра, террорчилик ҳужумларини режалаштиришда моддий-техник ёрдам кўрсатган.

2015 йилнинг 13 ноябрь куни террорчилар Париж кўчаларида, “Батаклан” концерт залида ва “Стад де Франс” стадиони яқинида қатор ҳужумлар уюштирди. Ҳужумчиларнинг камарларида автоматик қуроллар, шунингдек, портловчи қурилмалар бўлган. Ҳужумлар натижасида 130 киши ҳалок бўлди, улардан 89 нафари Батакланда бўлган. 300 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Ойнисахон Абдуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг