61 та деҳқон бозорида санитария-гигиенага амал қилинмаётгани аниқланди 

Жамият

image

Ўзбекистонда 61 та деҳқон бозорида санитария қоидалари ва гигиена нормативларга риоя этилмагани аниқланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Матбуот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълум қилди. 

Қайд этилишича, бозорда санитария қоидалари ва гигиена нормативларга риоя этилмагани ортидан 73 нафар мансабдор ва жавобгар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, ҳудудий судларга юборилган. 

Гўшт, сут, қандолат, салат ва нон маҳсулотларини савдо расталаридан ташқарида, аравачаларда, махсус кийимларсиз, тиббий кўрикдан ўтмасдан, санитария қоидаларига зид равишда савдо қилаётган 158 нафар фуқарога маъмурий баённома тузилиб, ўрнатилган тартибда жаримага тортилган. 

Шунингдек, сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган, яроқлилик муддати ўтган, органолептик кўрсаткичлари бўйича нормаларга жавоб бермайдиган 440198,5 килограмм озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси тақиқланиб, ўрнатилган тартибда браковка қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг