600 дан ортиқ тожикистонликлар Россиядан депорт қилинди

Олам

image

Сўнгги тўрт кун ичида Москванинг Внуково халқаро аэропортидан 643 нафар Тожикистон фуқароси депортация қилинди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берди.

"Россияда минглаб Тожикистон фуқаролари ҳеч қандай сабабсиз бир неча кун ҳибсда сақланганидан сўнг, ниҳоят Россия ҳукумати 643 нафар муҳожирни депортация қилди", деб ёзади нашр мамлакат ТИВга таяниб. 

Қўшимча қилинишича, яна 117 нафар Тожикистон фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мавжуд маълумотларга кўра, Москванинг бошқа аэропортларида ҳам вазият оғирлигича қолмоқда.

Маълумот учун, 28 апрель куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида "954 нафар мамлакат фуқаролари Внуково халқаро аэропортидаги вақтинча сақлаш зонасида тегишли санитария шароитларисиз ҳамда аниқ сабабларсиз ушлаб турилгани" ҳақида маълум қилганди. Улар орасида тожикистонлик талабалар ҳам борлиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Тожикистондаги элчиси Семён Григорьев Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга Россия Федерацияси ҳудудида республика фуқароларининг “ҳуқуқлари бузилгани” муносабати билан нота топширилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия депорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг