Ўзбекистон йўллари қачон эпақага келади?

Жамият

image

Бугунги кунга келиб, мамлакатда 60 минг километр ички йўллар яроқсиз ҳолга келиб қолган ва таъмирга муҳтож. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси мутасаддилари иштирокида “Ўзбекистонда йўл қурилиши ва йўл қопламаларининг сифатини яхшилаш масалалари” мавзуида ўтказилган брифингда маълум бўлди. 

Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаровга кўра, республикада йилига 2 минг 700 километр йўл таъмирланмоқда ва бу кўрсаткич 6 минг километргача етади. 

Шунингдек, мутасаддининг таъкидлашича, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида 1 триллион 873 миллиард сўмлик йўл қурилиш ишлари бажарилди. 

Биргина 2 кун олдин фойдаланишга топширилган Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборига олиб борадиган йўл ҳамда йўл ўтказгичнинг таъмирига 40 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. 
Замонавий йўлсозлик меъёрлари асосида қайта таъмирланган йўл 2 полосадан 4 полосага ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг