60 дан ортиқ давлат Афғонистондаги вазият бўйича таклиф билан чиқди
Олам
−
16 Август 2021
2222767 та давлат ва Европа Иттифоқи “Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олганидан сўнг, қўшма баёнот билан чиқди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри хабар бермоқда.
Унга кўра, ушбу давлатлар Афғонистондан чиқишни истаганлар учун чегараларни очиқ қолдиришни сўраб, афғон халқига ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
Қайд этилишича, АҚШ, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича Олий вакили, Буюк Британия, Канада, Германия, Австралия, Польша, Украина, Жанубий Корея, Африканинг айрим давлатлари ва Лотин Америкаси шундай таклиф билан чиққан.
“Кетишни истаган афғонлар ва чет елликларга рухсат берилиши керак. Йўллар, аэропортлар ва чегараларни очиқ қолдириш ва тинчлик сақлаш керак. Афғон халқи хавфсиз ва қадр-қимматда яшашга лойиқ. Биз уларга ёрдам беришга тайёрмиз”, дейилади мурожаатда.
Баёнотда давлатлар Афғонистон хавфсизлигини таъминлаш бўйича иш олиб бораётганини таъкидлаган. Улар барча томонларни ҳурмат қилишга ва мамлакатни тарк этиш истагида бўлган чет элликлар ва афғонларнинг хавфсиз, тартибли чиқиб кетиши учун шароит яратишга чақирган. Мурожаатчиларнинг фикрича, Афғонистон ҳукумати одамлар ва уларнинг мулкни ҳимоя қилиш учун жавобгар.
Маълумот учун, кеча Афғонистонда “Толибон” ҳокимияти ўрнатилди. Ҳаракат бутун мамлакат бўйлаб назорат ўрнатилганини эълон қилди. Шундан сўнг, Президент Ашраф Ғани истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этди. Аммо ҳозирча у қаерга кетгани ноъмалум.
LiveБарчаси