Xon Saroy’дан янги лойиҳа - “SHERXОN HOUSE”

Бизнес

Ўзининг олти йиллик фаолияти давомида Xon Saroy компанияси кўчмас мулк бозорида салмоқли натижаларга эришди. Компания 2019 йилда бозорга кириб келганидан буён умумий майдони 609 000 квадрат метрдан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириб, 5 000 дан зиёд хонадонни фойдаланишга топширди. Компания фаолияти натижасида 12 000 дан ортиқ оила Xon Saroy уйларини танлади. 

Бугунги кунда эса Навоий шаҳрида қад ростлаган “Sherxan House”лойиҳаси ўзининг кўркам ва ноодатий дизайни билан ажралиб туради. Замонавий турар жой мажмуаси ҳар бири 10 қаватли тўртта блокдан иборат бўлиб, жами 511 та хонадонни ўз ичига олади. Турли режалаштиришдаги хонадонлар аҳолининг эҳтиёж ва дидидан келиб чиқиб ишланган бўлиб, кенг ва қулай яшаш шароитлари яратилган. 

“SHERXОN HOUSE” лойиҳаси қурилиши 2020 йилда бошланган бўлиб, бугунга келиб у чиройли қад ростлади ва тантанали очилиш шоу маросими кўплаб меҳмонлар иштирокида ўтказилди. Дастур давомида таниқли санъаткор ва блогерлар иштирокида турли қизиқарли ўйинлар ташкил этилди. Ғолибларга эса Xon Saroy томонидан эсдалик ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Мажмуанинг замонавий қиёфаси ва қурилиш сифати навоийликлар эътиборини тортди. Кўплаб фуқаролар ушбу лойиҳадан хонадон харид қилиб, янги турмуш тарзини танлашмоқда.  

Уй харид қилишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида ҳам фикрлар билдирилди. Санъат вакилларининг айтишича, улар шахсан ўзлари Xon Saroy лойиҳаларидан бир неча бор хонадон харид қилган. Улар уйларнинг юқори сифат билан қурилгани, замонавийлик ва мустаҳкамлик уйғунлиги мужассам эканини таъкидлади. Шунингдек, қурилиш жараёнида бевосита иштирок этганини, ишларда мустаҳкам ва сифатли материаллардан фойдаланилаётганига гувоҳ бўлганини алоҳида эътироф этиб, халқимизга иккиланмасдан мазкур лойиҳадан уй харид қилишни тавсия қилди. 

QALAMPIR.UZ жамоаси ҳам мазкур очилиш тадбирида иштирок этиб, фуқаролар билан самимий суҳбатлар уюштирди. Аҳолининг кайфияти юқори экани сезилди – улар бир овоздан Xon Saroy компанияси фаолиятидан мамнун эканини билдирди. Xon Saroy нафақат замонавий ва сифатли уй-жойлар барпо этиш билан чекланади, балки компания ижтимоий ҳаётда ҳам фаол иштирок этиб, аҳоли кайфиятини кўтаришга қаратилган маданий ва кўнгилочар тадбирлар, санъат аҳлини бирлаштирувчи шоу дастурларини ҳам йўлга қўйган.

Телефон: +998712007400

Instagram | Сайт

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг