6 киши терговдаги қийноқлар оқибатида вафот этди. Яна бир кишига қизиб турган дазмол босилган

Олам

image

Қозоғистондаги “қонли январь” фожиаларидан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари гумонланувчиларга нисбатан рухсат этилмаган сўроқ усулларини қўллаши оқибатида олти киши вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси махсус прокурорлар хизмати раҳбари Ризабек Ожаров бугун, 22 февраль куни газетага берган интервьюсида маълум қилган. 

"Кеча том маънода биз рухсат этилмаган сўроқ усулларидан фойдаланиш фактлари бўйича жиноий ишларни қабул қилдик. Илгари улар коррупцияга қарши кураш хизмати томонидан текширилар эди. Бундай ҳолатларнинг ҳаммаси ҳам бизга топширилмаган, фақат оғир оқибатлар, аниқроғи, қамоққа олинганларнинг ўлими қайд этилган ҳоллардагина бизгача етиб келган. Бизда мавжуд маълумотларга кўра, шундай шароитда икки киши Олмаотадаги, 3 нафари Шарқий Қозоғистон вилоятидаги ва бир нафари Талдиқўрғондаги вақтинчалик ҳибсхона шароитларида ҳалок бўлган”, дейди Ожаров.

Унинг сўзларига кўра, ҳамон тергов изоляторида сақланаётган Талдиқўрғонлик яна бир фуқарога нисбатан дазмол қўллаш билан боғлиқ резонансли қийноқлар бўйича ҳам прокуратура тергов ишларини олиб бормоқда. 

"Ушбу фактлар бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда, натижалари ҳақида албатта маълум қиламиз. Лекин шуни айтишим мумкинки, бундай жиноятлар оммавий хусусиятга эга эмас", дея тушунтирган Бош прокуратура вакили.

Маълумот учун, Қозоғистонда январь ойидаги рўй берган тартибсизликлар ортидан 3000 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилган. Уларни тергов қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг деярли барча бўлинмалари: Ички ишлар вазирлиги, прокуратура, Давлат хавфсизлик қўмитаси,  Коррупцияга қарши кураш ва молиявий мониторинг органлари иштирок этмоқда. Оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этиш бўйича ишлар махсус тузилган идоралараро тергов-тезкор гуруҳи зиммасига юкланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

729

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг