58 яшар онахон метро рельсига йиқилди
Жамият
−
11 Июль 2019
3838Бугун, 11 июль куни соат 16:00 атрофида 58 яшар онахон Тошкент метрополитенининг “Пахтакор” бекатида поезд рельесига йиқилиб тушди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Станция ходимларининг тезкор ёрдамлари натижасида 1961 йилда туғилган К.В. платформага ҳеч қандай жароҳатларсиз олиб чиқилган. У ўзини метрога тушган вақтида боши айланганлигини айтган.
Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмагани айтилмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ йўловчилардан иссиқ кунларда эҳтиёт бўлишларини ва организмнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига нисбатан чораларни кўришларини сўрамоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь