55 ёшли эркак стюардессани тишлаб олди

Бу қизиқ

image

16 январь куни Токиодан Американинг Сиэтл шаҳрига учган самолёт зудлик билан ортига қайтди. Бу ҳақда "KyodoNews" хабар берди.

Гап шундаки, парвоз вақтида АҚШ фуқароси бўлган 55 ёшли эркак стюардессанинг қўлини тишлаб олган. Оқибатда салон ходими енгил тан жароҳати олган. Кутилмаган воқеадан сўнг, бортда юзага келган тартибсизликлар ортидан Haneda аэропортидан бир соат аввал ҳавога кўтарилган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлган.

Маст ҳолдаги америкалик эркакни эса полиция Haneda аэропортида ҳибсга олган. Сўроқ жараёнида ўзига келган йўловчи "рейс бортида авиакомпания ходимини тишлаганини эслолмаслигини" айтган. 

Токио полицияси ҳодисанинг бошқа тафсилотларини ошкор қилмаган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Токио стюардесса

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг