30 дан ортиқ вазирлик ва ташкилотлар қонунни писанд қилмай келмоқда

Жамият

image

2021 йилда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун талабларини 50 дан ошиқ вазирлик ва ташкилотлар бажармаган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг кеча, 6 май куни бўлиб ўтган йиғилишида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий Кутубхонаси директори Умида Тешабаева маълум қилди.
 
Айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси (Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш усуллари)га кўра, вазирлик, идора ва ташкилотлар ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига фаолиятлари тўғрисидаги барча маълумотларни тақдим этишлари белгиланган.

“Қонун имзоланганидан кейин Ўзбекистон Давлат Архиви ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси низом ишлаб чиққан. Низомда керакли маълумотлар қачон ва қандай тартибда, қайси санагача, шу билан бирга қоғозда эмас, дискда берилиши белгиланган. Миллий кутубхонада алоҳида очиқлик тўғрисидаги портал яратилган ва барча маълумотлар шу порталга жойланади.
 
2019 йилда 63 та вазирлик-идоралардан 39 таси, 2020 йилда эса 13 та вазирлик маълумотларни топширган. 2021 йилда эса 21 та вазирлик маълумотларни тақдим этган. Қолганларга хат билан мурожаат қилганмиз. Аслида календар йил тугагандан сўнг, ўтган йилга оид (1 январь — 31 декабрь ҳолатига) ахборотлар акс эттирилган ҳужжатлар жамланиб, уларнинг электрон нусхалари тайёрланади. Барча маълумотлар акс эттирилган дисклар ҳар йили 31 январгача давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари марказий аппарати томонидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивига тақдим этилиши керак”, дейди Миллий кутубхона директори.  
 

Умида Тешабаеванинг QALAMPIR.UZʼ га маълум қилишича, 2021 йилда "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги қонун талабларини қуйидаги вазирлик ва ташкилотлар бажармаган:

•  Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги;

•  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;

•  Ўзбекистон Республикаси Қушлоқ хўжалиги вазирлиги;

•  Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги;

•  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;

•  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

•  Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги;

•  Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлиги;

•  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги;

•  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;

•  Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги;

•  Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;

•  Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси;

•  Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси;

•  Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги;

•  Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги;

•  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси;

•  Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги;

•  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси;

•  Вазирлар Маркамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази;

•  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази;

•  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат килиш давлат инспекцияси;

•  Қашқадарё вилояти АКМ;

•  А.Қодирий номидаги Навоий вилояти АКМ;

•  Хоразм вилояти АКМ;

•  Тошкент шаҳар “Билим” АКМ;

•  Бобур номидаги Андижон вилояти АКМ;

•  Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилояти АКМ;

•  Ахмад Фарғоний номидаги Фарғона вилояти АКМ;

•  Сурхондарё вилояти АКМ;

•  Жиззах вилояти АКМ;

•  Сирдарё вилояти АКМ;

•  Наманган вилояти АКМ;

•  Самарқанд вилояти АКМ.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат Ўзбекистон Миллий Кутубхонаси

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг