5 йил стажга эга ходимларини ОТМга тавсия этиш ҳуқуқи берилган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Жамият

image

2022/2023 ўқув йили учун иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Рўйхатдаy ходимларини ўқишга тавсия этиш ҳуқуқи берилган жами 86 та ташкилот жой олган. Тавсия этилган фуқаролар суҳбат натижаларига кўра, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин. 

Бунда, рўйхатда келтирилган ташкилотлар тавсияномасига эга бўлган талабгорлар 2022 йил 8 августдан 22 августгача (шу куни ҳам) Давлат тест маркази махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.

Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари ҳар бир ўқув йили учун марказий ҳамда ҳудудий тузилмалари ва тизим ташкилотларидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкин.

2022/2023 ўқув йили учун иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар орасида Президент Админстрацияси ва унинг ташкилотлари, Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ўрин олган. Рўйхат билан қуйида тўлиқ танишишингиз мумкин:


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

529

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг