5 ёшли бола боғчада “разбавитель” ичиб юборган. У ҳозир қай аҳволда?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда боғчада бўëқ суюлтиргич (разбавитель) ичиб қўйган 5 яшар бола оғир аҳволда реанимацияда эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур вазият юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Ҳақиқатдан, Хоразм вилояти Хонқа тумани Мадир қишлоғида яшовчи 5 яшар Лочинбек Шарипов 32-сонли “Қалдирғоч” болалар боғчасида билмасдан бўëқ суюлтиргич (разбавитель) ичиб қўйгани оқибатида 22 август куни соат 17:10 да туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига мурожаат қилган ва шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Унга бўёқ эритиш воситасидан заҳарланиш ташхиси қўйилган.

Бўлимда шифокорлар томонидан беморнинг ошқозони ювилиб, зудлик билан интенсив даво муолажалари олиб борилган. Кўрилган чоралар натижасида бемор аҳволи яхшиланган ва эртаси куни болалар бўлимига ўтказилган. Мазкур бўлимда ҳам даво муолажалари давом эттирилган ҳолда 24 август куни шифокорлар текширувига кўра, аҳволи қониқарли деб топилиб, уйига рухсат берилган.

Бундан ташқари, 28 август куни туман тиббиёт бирлашмасининг бир гуруҳ мутахассислари Лочинбек Шариповнинг уйига бориб, уни қўшимча кўрикдан ўказишган. Текширув натижаларига кўра, боланинг аҳволи қониқарли ва соғлом. Айни пайтда у шифокорларнинг доимий назоратида.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм захарланиш

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг