5 кунга қамалган “Асалҳоней” муддатидан олдин қамоқдан чиқди

Жамият

image
“Асалҳоней” нега қамалди? north_east

“Асалҳоней” нега қамалди?

Хабарингиз бор, 31 октябрь куни фуқаро Instagram`да “Асалҳоней” номи билан танилган Асал Хўжаевага суд қарори билан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир неча моддалари билан жарима ва 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.

Бироқ, Асалҳоней бир-икки кун ўтиб Bigo Live ижтимоий тармоғида жонли эфир қилгани ҳаммани бирдек ўйлантириб қолди.

Ҳуқуқбузар Асал Хўжаева Тошкент шаҳар судига шикоят киритган ва суд қарори билан аввалги ҳукм ўзгартирлган. Хўжаева эса озод қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 октябрь куни фуқаро Абдуллаев Муроджон “Асалҳоней” ники билан танилган Хўжаева Асал исмли шахсга қўнғироқ қилади. Йигит суҳбат давомида Хўжаева Асалга қилаётган ишлари яхши эмаслиги, ёшларнинг онгига салбий таъсир кўрсатаётганини айтади.

Аммо фуқаро Хўжаева унинг сўзларига хақорат билан жавоб қайтаради. Бу ҳам камдек, қўнғироқ жараёнини видеотасвирга олиб, Instagram’даги ўз саҳифасига жойлаштиради. Ўз навбатида, ушбу видеотасвирлар интернет тармоғи орқали тарқалгач, М.А.га турли одамлар қўнғироқ қилиб уни хақоратлайди. Жабрланувчи мазкур ҳолат юзасидан  Мирзо Улуғбек тумани маъмурий судига шикоят қилади.

Суд Асал Хўжаевага МЖТКнинг 41-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида, яъни 4 млн 460 минг сўм жарима жазоси, шунингдек, 183-моддага асосан узил-кесил 5 сутка қамоқ жазоси тайинлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Асалҳоней

Баҳолаганлар

1347

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг