5 кунда 4 та катта савдо дўкони очиш мумкинми?

Бизнес

image

Албатта мумкин! “ISHONCH” дўконлар тармоғи бунинг уддасидан чиқди ва июль ойининг сўнгги 5 кунида 4та янги филиалларини ишга тушириб филиаллари сонини 39тага етказди. Ушбу савдо дўконлари Бухоро, Хива, Зарафшон шаҳарлари ҳамда Ургут туманида жойлашган.

“ISHONCH” дўконлар тармоғининг янги очилган филиаллари Европа стандартлари асосида янгича дизайнда бўлиб, ташриф буюрувчилар учун қулай имкониятларга эга. Ҳар бир савдо дўконида 7000 хилдан ортиқ турдаги маҳсулотлар мавжуд бўлиб, шу ердаги аҳоли эндиликда ўз ҳаётларини фаровон қилиш учун керакли маҳсулотларни ушбу савдо дўконларидан муддатли тўловга харид қилишлари мумкин.

Ҳар бир савдо дўкони аҳоли учун қулай жойда жойлашган бўлиб, савдо дўконини топиб келиш қийинчилик туғдирмайди. Кенг ассортимент, қулай нархлар, сифатли хизмат, ходимларнинг хуш муомаласи, мижозлар учун яратилган имкониятлар сабабли савдо дўконларига ташриф буюрувчиларнинг кўп қисми “ISHONCH”дан маҳсулот харид қилмасдан чиқиб кета олмайди. 

Янги очилган 4та филиалда жами 270дан ортиқ янги ишчи ўринлари яратилди ва бу иш ўринларига асосан ушбу манзилларда истиқомат қилувчи ёш йигит-қизлар ишга жойлашди. ISHONCH дўконлар тармоғи янги очилаётган филиалига ишга қабул қилинган ходимларга керакли тренинглар ва ўқув машғулотлари ташкилланади, бундан ташқари савдо дўконларидаги малакали мутахассис ходимлар томонидан “устоз-шогирд” анъанасига мувофиқ ўқитиб, тайёрланади.

Тез кунларда “ISHONCH” дўконлар тармоғи Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманида, Хоразм вилоятининг Гурлан  туманида, Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани, Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида, Қорақалпоғистон республикасининг Беруний туманларида янги савдо дўконларини ишга туширади. Ушбу ҳудудда яшовчи ёшларда “ISHONCH” дўконлар тармоғига ишга кириш истаги туғилган бўлса компаниянинг телеграмдаги боти орқали ўз анкеталарини қолдиришлари мумкин.

Ургут филиали:
Ургут тумани, Ургут шаҳри, Навбоғ МФЙ
Мўлжал: Олмос ота тўйхонаси яқинида

Бухоро филиали:
Бухоро шаҳри, Ҳавзи Нав кўчаси, 21-уй
Мўлжал: Жаннат тўйхонаси ёнида

Хива филиали:
Манзил: Хива шаҳри, Мевастон маҳалласи, Феруз кўчаси, 12-уй
Мўлжал: Ипотека банк ва давлат хизматлари агентлиги ёнида

Зарафшон филиали:
Манзил: Зарафшон шаҳар, саноат ҳудуди
Мўлжал: Марказий бозор яқинида

Батафсил маълумот учун: +99873 515 22 22

Ижтимоий тармоқдаги расмий канал ва саҳифалар:

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг.

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг.

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг.

Telegram каналимизга аъзо бўлинг.

YouTube'да бизни кузатиб боринг.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ISHONCH

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар