5 фарзандини ўлдирган аёл эвтанизация қилинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Беш фарзандини ўлдирган бельгиялик аёл ўзининг илтимосига кўра, қотилликдан 16 йил ўтиб, эвтанизация (оғир касаллар ёки кучли оғриққа дучор бўлганларга ҳаётларини тугатишга ёрдам берадиган амалиёт) қилинди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Қайд эилишича, бельгиялик аёл Женевьев Лермитт 2007 йил 28 февралда Нивель шаҳрида ўз ўғли ва 4 қизини отаси йўқлигида ўлдирган. Болалар 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган. Кейин у ўз жонига ҳам қасд қилмоқчи бўлган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган ва тез ёрдам чақирган.

Қотиллик устидан суд қилинганда Лермитнинг адвокатлари унинг руҳий ҳолати бузилганлигини айтиб, уни қамоққа ташламасликни сўраган. Бироқ суд ҳайъати уни қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган. 2019 йилга келиб у руҳий касалликлар шифохонасига кўчирилган.

Бельгия қонунчилигига кўра, агар одамлар чидаб бўлмас психологик дарддан, шифо топиб бўлмайдиган азоб-уқубатлардан азият чекаётган деб ҳисобланса, уларга эвтанизацияга рухсат берилади. Бироқ бунинг учун инсон ўз қарорини онгли равишда қабул қилиши ва вазиятни батафсил изоҳлаб бериши керак бўлади. 

Женевьев Лермитт психологининг айтишича, у фарзандларини ўлдирган кунга рамзий ишора сифатида 28 февраль куни эвтанизация қилинишга қарор қилган.

“У бошлаган ишини охирига етказмоқчи, чунки у аслида болаларни ўлдириб, ўз ҳаётини ҳам тугатишни хоҳлаган”, дейди психолог.

Маълумот учун, Бельгияда 2022 йилда эвтаназия туфайли 3 мингга яқин киши ҳаётдан кўз юмган. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 10 фоизга кўпдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг