48 йилдан кейин Ерга катта астероид урилиши тахмин қилинди
Олам
−
29 Октябрь 2020
8931
Ер сайёрасига 48 йилдан сўнг улкан осмон жисми - Апофис астероиди келиб урилиши мумкин. Бу ҳақда "Daily Mail" маълумот берган.
Манбага кўра, Апофис астероиди тезлигини ошириб, Ерга яқинлашмоқда. Олимларнинг огоҳлантиришича, унинг 48 йилдан сўнг сайёрага келиб урилиш эҳтимоли бор.
Апофис астероиди қадимги Мисрнинг жаҳл ва бузғунчилик худоси шарафига номланган. Олимлар уни 2004 йилдан бери кузатиб келади. Шу пайтгача унинг Ер билан тўқнашуви имконсиз деб қараб келинган. Бироқ, янги маълумотларга кўра, астероид 2068 йилнинг 12 апрелида Ер билан тўқнашиши ва бу ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.
"Subaru телескопи ёрдамида амалга оширилган янги кузатишлар Апофиснинг тезлашганини кўрсатмоқда. Астероид тоза гравитацион орбитадан йилига 170 метрга узоқлашмоқда. Бу эса юқоридаги ҳолат 2068 йилда амалга ошиши учун етарли бўлади", деган Дейв Толен исмли астроном.
Таъкидланишича, Апофиснинг эни 300 метрга тенг.
Маълумот учун, Апофис астероиди 2044 йилда Ерга 16 миллион, 2060 йилда 5 миллион километрга яқинлашади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь