47 ёшли Чусовитина Жаҳон кубогида совриндор бўлди
Спорт
−
03 Март 2023
5994Бугун, 3 март куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги баҳсларининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада иштирок этаётган 47 ёшли ўзбекистонлик Оксана Чусовитина “таяниб сакраш” дастури бўйича икки бор чиқиш қилиб, 12.916 баллни қўлга киритди. Ушбу натижа орқали ўзбекистонлик спортчи мундиалнинг бронза медалига эга чиқди.
“Таяниб сакраш” баҳсларида ғолиблик франциялик Колин Девиллар ғолибликни қўлга киритди. Дания вакили Камиле Ресмуссен 2-ўринни эгаллади.
Маълумот учун, Оксана Чусовитина тарихда энг кўп Олимпиадада қатнашган спортчи сифатида “Гиннеснинг рекордлари” китобига киритилган. Бундан ташқари, у 1992 йили жамоавий баҳсда Олимпия чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь