44 ёшли эркак масжид таҳоратхонасида ўғрилик содир қилди
3-саҳифа
−
24 Февраль 2023
7972Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги “Минор” масжидида ўғрилик юз берди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 21 февраль куни соат 12:50 ларда содир бўлган. Масжид таҳоратхонасидаги кийим илгичида турган бошқа бир фуқаронинг курткасидан шахсий ҳужжатлари ва 170 минг сўм миқдоридаги пуллари бўлган ҳамёнини 1979 йилда туғилган фуқаро ўғирлаб, воқеа жойидан ғойиб бўлган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси