41 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирув олди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоасининг Миллатлар лигасидаги ўйинлари учун чақирув олди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Бу 41 ёшли футболчининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин миллий терма жамоага илк бор чақирилиши бўлади. Жорже Жезус шогирдлари бўлажак учрашувларда Уэльс (24 сентябрь), Норвегия (27 сентябрь) ва Дания (1 октябрь) терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси миллий жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик Аргентина терма жамоаси Месси сентябрь ва Октябрь ойларида бўлиб ўтадиган FIFA кунлари учун терма жамоада бўлишини ва у учун хайрлашув учрашуви ташкил этилишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг