41 ёшли Ибрагимович нега фаолиятини тугатмаяпти?

Спорт

image

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович нега ҳалигача фаолиятини якунламаётгани ҳақида гапирди. Октябрь ойида швед футболчиси 41 ёшга тўлди.

"Мен ҳамон адреналинни, мухлисларнинг ҳаяжонини, майдон тафтини ҳис қиляпман. Ва мен доимо кўпроқ нарсаларга эришишни хоҳлайман. Ўтган мавсумнинг сўнгги олти ойида жароҳатлардан жуда кўп қийналдим, аммо жамоа кайфиятига ёмон таъсир қилмаслиги учун жароҳатим жиддийлигини айтмай келдим", дейди Ибрагимович.

Жорий мавсумда Ибрагимович операция сабаб ҳали майдонга тушмади. Унинг 2023 йил январида майдонга қайтиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Milan Ibragimovich

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг