400 гигабайтгача интернет: Mobiuz бозор қоидаларини ўзгартирмоқда

Бизнес

image

Mobiuz улкан ҳажмдаги интернет, чексиз алоқа ва рақамли хизматларни ўзида жамлаган янги ORZU тариф режаларини тақдим этди.

Mobiuz мобил алоқа оператори янги ORZU тарифлар тўпламини ишга туширди. Ушбу тўплам ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиларидан тортиб, фарзандли оилаларгача бўлган кенг аудиторияга мўлжалланган.

ORZU бир вақтнинг ўзида бир нечта харажатларингизни бартараф этади. Мессенжерлар – чексиз. Қўнғироқлар – ҳисоб-китобсиз. Интернет эса шундай катта ҳажмда бериладики, у ҳақда кейинги ойгача ўйламаса ҳам бўлади. Аслида, бу оддий тариф нархидаги корпоратив даражадаги имкониятлардир.

Тарифлар тўпламининг флагмани – ORZU 150 – ойига 400 ГБ мобил трафик таклиф қилади. Бу ҳажмни кўп деб ҳисоблаганлар учун 250 ГБлик ORZU 110 ва 180 ГБлик ORZU 90 тарифлари мавжуд.

Барча учта тариф режасида Telegram, Instagram, Facebook ва Facebook Messengerдан чексиз фойдаланиш мумкин. Яъни, ушбу мессенжер ва ижтимоий тармоқлар сарфлаган трафик умуман ҳисобга олинмайди.

Қўнғироқлар ҳам чекланмаган. Ҳар бир ORZU абоненти бутун Ўзбекистон бўйлаб истаганича сўзлашиши, шунингдек, ойига 5 000 тагача SMS юбориши мумкин. Ҳеч қандай дақиқалар тўплами, “ой охиригача 12 дақиқа қолди” деган гаплар йўқ.

Тўпламдаги ҳар бир тарифга MobiMusic ва MobiTV обунаси киритилган – бу ўн минглаб треклар ва киноархивга эга ўнлаб телеканаллар демакдир. Масалан, ORZU 150 абонентлари ўзлари учун спорт каналларини, жумладан, OneFC ва Setanta Sports’ни кашф этадилар.

Барча ОРЗУ тарифларида ота-оналар Kids Security хизматидан бепул фойдаланиш имкониятини қўлга киритадилар. Бу хизмат ота-она телефонини ҳақиқий назорат воситасига айлантиради: унинг ёрдамида номақбул сайтларга киришни чеклаш, боланинг қаерда эканлигини кузатиш ва интернетдан фойдаланиш вақтини белгилаш мумкин.

“400 гигабайт – бу шунчаки маркетинг таклифи эмас, балки абонентларимизнинг орзулари ушалишидир, – дейди Mobiuz Бош директорининг маркетинг ва савдолар бўйича ўринбосари Лола Филатова. – ОРЗУ – бу ҳамма нарса, яъни алоқа ҳам, контент ҳам, болалар хавфсизлиги ҳам мужассамлаган тарифлар. Биз абонентларга шунчаки гигабайтлар эмас, ҳақиқий хотиржамлик тақдим этамиз”.

ORZU’нинг тақдим этилиши – Ўзбекистонда мобил алоқа бозори қайси томонга ҳаракатланаётганидан далолат берувчи белгидир. Бундан уч йил аввал 10 ГБ катта ҳажмли тўплам ҳисобланган бўлса, бугунги кунда бу марра 400 ГБ ни ташкил этмоқда. Абонент учун кураш нарх мезонидан қиймат мезонига ўтмоқда. 

Исталган ОРЗУ тарифига компания офисларида, дилерларнинг савдо шохобчаларида ҳамда Mobiuz мобил иловаси орқали уланиш мумкин.

Mobiuz янгиликларидан ушбу ҳавола орқали биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг