Пойтахтга кириш учун яна бир кўприк қуриш таклиф қилинди

Жамият

image

Чирчиқ дарёси устида яна бир кўприк қурилиши таклиф қилинди. Бу ҳақда “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига Савдо ва уй-жой хўжалиги йўналишида Сабурова Жулдизхан томонидан жойлаштирилган петицияда келтириб ўтилган.

Мурожаатга асосан, Ўртачирчиқ туманидан Қўйлиқ бозоригача бўлган йўлда тирбандлик (Бектемир пости-Қўйлиқ) эрталабдан кечгача давом этади. Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келадиган автомобиллар жуда кўп. Шунингдек, шаҳарга келиб ишлайдиган инсонларнинг сони ҳам кўп. 

Қайд этилишича, аҳоли бошига тушаётган шу ва бошқа муаммолар (Бектемир постидан Қўйлиққача автомобил йўлининг жуда торлиги)ни бартараф этиш мақсадида Чирчиқ дарёси устида Қўйлиқ бозорига ва кейинчалик шаҳарга киришни таъминлайдиган кўприк қурилиши (бу билан боғлиқ яна бир автомобиль йўли ёки эски мавжуд йўлларни кенгайтириш) мақсадга мувофиқ.

Мурожаат сўнгида Тошкент вилоятидан (Нурафшон шаҳри йўли - Ўртачирчиқ тумани) Тошкент шаҳрига кириш учун Чирчиқ дарёси устига яна бир кўприк қуриш таклиф қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

петиция Пойтахт

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг