35 та ОТМга молиявий мустақиллик берилди
Жамият
−
27 Декабрь 2021
10058Ўзбекистонда 35 та давлат олий таълим муассасалари тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини мустақил белгилайди. Бу ҳақда Президентнинг “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, молиявий мустақил давлат ОТМлари 2022 йил 1 январдан қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилади:
• контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
• маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
• ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
• хорижий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
• бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
• автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.
Шунингдек қарорга кўра, ички аудит ва молиявий назорат хизматлари учун давлат ОТМ харажатларини онлайн мониторинг қилиш имконияти яратилади.
LiveБарчаси