32 граммли олтин тангани пуллаётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида 1902 йилда ишлаб чиқарилган олтин тангани сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Матбуот хизмати хабар берди.

Унда таъкидланишича, Тошкент шаҳар Яккасарой туманда А.Т. ва бошқалар 1902 йилда ишлаб чиқарилган оғирлиги 32,22 грамм бўлган 1 дона “Николай-2” олтин тангасини 100 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Маданий мерос агентлигининг хулосасига кўра, ушбу олтин танганинг бугунги кундаги баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этади.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг