300 га яқин йўловчи бўлган “Афросиёб” поезди Чинозда тўхтаб қолди
3-саҳифа
−
02 Январь 2023 11573 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Афросиёб” тезюрар поезди Чиноз тумани ҳудудида 2 соат тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, ушбу воқеа кеча, 1 январь куни содир бўлган. Бухоро бекатидан жўнаган 769-сонли “Бухоро-Тошкент” йўналишидаги “Афросиёб” электропоезди электр кучланишли сим тармоғидаги носозлик сабабли “Янги Чиноз-Чиноз” перегон оралиғида тўхтаб қолган.
Йўловчиларни манзилга етказиб келиш мақсадида соат 20:35 да Тошкент Шимолий вокзалидан заҳира “Афросиёб” электропоезди жўнатилган. Ушбу поезд Чиноз бекатига соат 21:05 да етиб борган ва 269 нафар йўловчи захира поездига ўтказилган. Поезд Тошкент Марказий вокзалига соат 22:05 да етиб келган.
“269 нафар йўловчига чипта нархи тўлиқ қайтариб берилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь