30 йил олдин музлатилган эмбриондан эгизаклар дунёга келди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Америка Қўшма Штатларининг Теннесси штатида 30 йилдан ортиқ вақт аввал музлатилган эмбрионлардан эгизак чақалоқлар дунёга келди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Орегонлик тўрт фарзанднинг онаси Рейчел Риджуей жорий йилнинг 31 октябрь куни эгизакларни дунёга келтирди. Лидия Энн ва Тимоти Роналд Риджуейнинг отаси Филипп Риджуей “бу ҳайратланарли ҳодиса” деб таъкидлади.

“Худо Лидия ва Тимотига ҳаёт берганида мен беш ёшда эдим ва у ўшандан бери бу ҳаётни сақлаб келмоқда. Улар бизнинг энг кичик фарзандларимиз бўлса-да, қайсидир маънода катта фарзандларимиз ҳамдир”, дейди бахтли ота.

Миллий эмбрион донорлик маркази (NEDC) ходимларининг қайд этишича, чақалоқлар муваффақиятли туғилган энг узоқ муддат сақланган эмбрионнинг янги рекордини ўрнатиши мумкин. Бу эмбрион 1992 йил 22 апрелда суюқ азотда -128 даража Цельсей атрофида сақлаш учун олиб қўйилган. Миллий эмбрион донорлик марказининг аввалги рекорди 27 йил давомида музлатилган эмбриондан 2020 йилда туғилган Молли Гибсонга тегишли. Ушбу марказ донор қилинган эмбрионлардан 1200 дан ортиқ чақалоқ туғилишига ёрдам берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1231

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг