30 йил кутилган минимал истеъмол харажатлари белгиланди
Жамият
−
31 Май 2021
11588Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатларининг миқдори эълон қилинди: киши бошига бир ойда 440 минг сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган “Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қийматининг дастлабки ҳисоб-китоблари тўғрисида” матбуот анжумани доирасида маълум қилинди.
Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаати вақтида минимал истеъмол харажатлари миқдори эълон қилинишини вазифа қилиб қўйган эди.
Экспертларнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатларининг миқдорини белгилаш — 30 йил давомида кун тартибидан четда турган масала. Бу бўйича бир қарорга келиниши иқтисодий сектор учун мураккаб ва масъулиятли қадамдир.
Маълум қилинишича, минимал истеъмол харажатларининг таркибига озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳизматлар киради.
Бу миқдор қандай белгиланган?
Хабарга кўра, ушбу миқдор турли изланиш ва тадқиқотлар асосида белгиланган ва бу қўйидаги босқичларни ўз ичига олган:
- Уй хўжаликлари ўртасида суров ўтказиш;
- уй хўжаликларининг жон бошига жами истеъмол харажатлари ўртача республика нархларида аниқлаш;
- бир киши истеъмол қилган 1 ккал нархини аниқлаш;
- уй хўжаликлари 10 фоизлик гуруҳларга (децил) ажратиш;
- биринчи 3 та децил минимал харажатларни ҳисоблаш учун референт гуруҳ сифатида ажратиб олиш;
- референт гуруҳ ҳар бир уй хўжалигини Энгель коэффициенти аниқлаш;
- минимал озиқ-овқат харажатлари қийматини аниқлаш;
- минимал истеъмол харажатлари қийматини аниқлаш.
Бу миқдорнинг жамият ҳаётидаги аҳамияти бўйича қўйидаги расмда батафсил маълумот берилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь