30 ёшли йигит ўзини Галата минорасидан ташлаб, ўлди

Олам

image

Туркиянинг асосий мегаполисларидан бири Истанбулда жойлашган тарихий Галата минорасида даҳшатли воқеа юз берди. 30 ёшлар атрофидаги шахс ўзини ушбу миноранинг юқори қаватидан пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда.

Воқеа бугун, 12 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 15:00 атрофида содир бўлган. Ёши чамаси 30 ёшлардаги йигит миноранинг юқори қаватига чиққан ва терасса тўсиқларини ошиб ўтиб, ўзини пастга ташлаган. 

Galata Kulesi'nden atlayarak intihar etti - Son Dakika Gündem Haberleri

“Воқеа жойига сониялар ичида юзлаб одамлар тўпланди. Одамлар полицияга хабар берди. Тез ёрдам етиб келди. Шикофорлар йигитнинг жони узилганини қайд этди”, деб ёзмоқда турк нашрлари. 

Йигитнинг ёнидан паспорти топилган, аммо унинг бошқа мамлакат фуқароси экани айтилмоқда. Ҳозиргача унинг шахси ҳақида маълумотлар аниқ эмас. 

23 yaşındaki stajyer avukat Galata Kulesi'nden atlayarak intihar etti -  İstanbul haber

18 yaşındaki Osman Demir, Galata Kulesi'nden atlayarak intihar etti! Atlama  anı böyle görüntülendi...

Галата минораси Истанбулнинг Европа қисмида, Галата туманидаги баланд тепаликда жойлашган. Уни шаҳарнинг марказий қисмининг деярли барча нуқталаридан кўриш мумкин. Миноранинг баландлиги 67 метр, диаметри 9 метр, денгиз сатҳидан 140 метр баландликда жойлашган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Галата минораси

Баҳолаганлар

468

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар