30 нафар талабанинг ўқишини Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Crime
−
23 February 2022 6342 1 minute
Фарғона вилоятида 30 нафар талабанинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Маълум қилинишича, фуқаролар Ш. И., М.А., Ж.О. ва Н.У. фуқаро М.дан Қирғизистондаги Ўш давлат университетида таҳсил олаётган 30 нафар талабанинг ўқишини Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кўчириб беришга ваъда берган.
Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ш.И., М.А., Ж.О. ва Н.У. фуқаро М.дан хизмати эвазига 67 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August