30 дақиқада дунёнинг кулини кўкка совурадиган субмаринлар маълум қилинди

Бу қизиқ

image

“National Interest” журнали 30 дақиқада дунёни йўқ қилиб юборишга қодир сув ости кемаларини маълум қилди. Рўйхатга учта Россия ва иккита АҚШ кемалари киритилган.

Рўйхат АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари ва Россия Ҳарбий денгиз флотида мавжуд ёки яқин вақтда фойдаланшга топшириладиган атом сувости кемаларидан тузилган.

Рейтингга 955 “Борей” лойиҳаси сувости кемалари киритилган ва баллистик ракетага эга энг шовқинсиз сузувчи субмарин деб аталган. Шунингдек, 667БДРМ “Дельфин” ва 885М “Ясень-М” сувости кемалари ҳам энг вайронкорлар қаторидан жой олган. Аҳамиятлиси, “Ясен-М” сувости кемаси АҚШнинг шарқий қирғоқларига 2 минг километр масофагача сездирмай яқинлашиб кела олиши ва ушбу масофадан туриб Буюк кўлларгача бўлган нишонни йўқ қилиши мумкинлиги тахмин қилинган.

Рўйхатга АҚШ сувости кемаларидан “Огайо“ ва янги “Колумбия“ сувости кемалари ҳам киритилган. Улар келаси йили қурила бошлайди ва жанговар сафга 2031 йилда келиб қўшилади.

Нашрнинг таъкидлашича, рўйхатга киритилган ушбу субмаринларнинг айримлари шунчалик қудратлики, уларнинг биттаси шаҳар ҳажмидаги 288 та нишоннинг кулини кўкка совуриши мумкин. 

“Агар учинчи жаҳон уруши бошланса, ушбу жанговар машиналар ва уларнинг жанговар қуроллари цивилизацияни йўқ қилиши учун пицца буюртма қилишдан камроқ вақт кетарди”, деб ёзади нашр.


Мақола муаллифи

Теглар

субмарин

Баҳолаганлар

884

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар