3 яшар бола FIDE рейтингига киритилди
Спорт
−
05 Декабрь 3486 1 дақиқа
Ҳиндистонлик Сарвагья Сингх Кушваха шахмат тарихида энг ёш FIDE рейтингига эга шахматчи бўлди. У бу натижага 3 ёш-у 7 ой, 20 кунлигида эришиб, рекорд ўрнатди. Бу ҳақда “Тhе Times of India” нашри хабар берди.
Шу тариқа у 3 ёш-у 8 ой, 19 кунлигида рейтингга кирган бошқа ҳинд шахматчиси Аниш Саркарнинг аввалги рекорди янгиланди.
Мадхья-Прадеш штатидаги болалар боғчасида таҳсил олаётган Кушваханинг рейтинги 1572 балл. FIDE қоидаларига кўра, расмий рейтингга эга бўлиш учун шахматчи камида бир нафар FIDE рейтингига эга рақибни мағлуб этиши керак. Кушваха рекордини тасдиқлаш учун ўз штатида ва Ҳиндистоннинг бошқа ҳудудларида ўтказилган турнирларда уч нафар рейтингли шахматчини мағлуб этган.
Рейтинг бу шахматчининг кучини баҳоловчи кўрсаткич бўлиб, натижалар асосида шаклланади. Масалан, тезкор шахмат бўйича дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсеннинг рейтинги 2824 баллни ташкил этади.
Маълумот учун, Ҳиндистон шахмат бўйича кучли мактабга эга бўлиб, Гукеш Доммараджу ва амалдаги жаҳон чемпиони ва беш карра Жаҳон кубоги ғолиби Вишванатан Ананд каби юлдузларни етиштирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги Emirates Stadium мажмуасида шахмат бўйича London Chess Classic 2025 турнирида ғалаба қозонган эди.
Live
Барчаси