3 та жиноятда айбланган бухоролик Чирчиқда ушланди
3-саҳифа
−
04 Ноябрь 2021
5563Жорий йилнинг 19 октябрь кунидан бери Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди томонидан қидирув эълон қилинган шахс Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида қўлга тушди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қоракўл тумани ИИБ ходимлари ўтказган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми, 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) 2-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, суд-тергов органларидан яшириниб юрган Р.Б. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида қўлга олинган.
Маълум қилинишича, ушбу шахс 1968 йилда туғилган. Ҳозирга қадар Қоракўл тумани Қорақулончи маҳалласида рўйхатда туради. Жорий йилнинг 19 октябрь куни Р.Б.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирув эълон қилинган.
Хабарга кўра, қўлга тушган Р.Б. вақтинча сақлаш ҳибсхонасига топширилган.
LiveБарчаси