3 та вилоятда ерни ноқонуний сотаётган “уддабуронлар” қўлга тушди

3-саҳифа

image

Самарқанд, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида фуқаро иссиқхона қурмоқчи бўлган шахснинг ишончига кириб, унга давлат захирасида бўлган 1 гектар ер майдонини 150 минг АҚШ доллари эвазига мансабдор танишлари орқали олиб беришини ваъда қилган. Бундан ташқари, у 9 минг АҚШ доллари эвазига ушбу ерни кадастр тизимидаги танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб беришини ҳам айтиб, жами 159 минг АҚШ доллари талаб қилган. У бу пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Вилоятнинг Пахтачи туманида кузатилган ҳолатда эса 1982 йилда туғилган шахс ўзининг онасига тегишли бўлган фермер хўжалигининг 10,45 гектар ер майдонини мевани қайта ишлаш заводи қурмоқчи бўлган тадбиркорга 900 млн сўмга сотишга келишган. У олдиндан 13 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида эса боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалик ишчиси, муқаддам судланган шахс мазкур хўжаликнинг 50 сотих ер майдонини харидорга 45 минг АҚШ долларига сотишини айтган. У 40 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ушланган.

Бундан ташқари, Андижоннинг Асака туманида яшовчи шахс боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликка тегишли 24 сотих ерни харидорга келгусида турар-жой қуриш учун ҳужжатларини расмийлаштириб бериш билан 22,5 минг АҚШ долларига сотган вақтида қўлга тушган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг