3 та вилоят электр энергияси таъминотига чекловлар киритилади

Жамият

image

Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида жадвал асосида электр энергияси таъминоти бўйича чекловлар киритилиши маълум қилинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлигига кўра, ягона электр энергетика тизими фавқулодда ўчишлар ва ўта-хавфли режим ҳолатларда, қувват ва ёқилғи танқислиги бўлган вақтларда 4 январдан 31 январга қадар “Сурхондарё магистраль электр тармоқлари” филиали ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари" филиали тасарруфида бўлган подстанциялардан чиқувчи тармоқларини чеклаш бўйича махсус жадвал тасдиқланди.

Шунингдек, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳам худди шундай чекловлар киритилишини маълум қилган. 

“Тизимда қувват танқислиги кузатилган вақтларда ҳудудларга 3-10 январь кунлари жадвал асосида чекловлар киритилиши мумкинлигини билдирамиз”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Қашқадарё энерготизмида қувват етишмовчилиги кузатилаётгани боис 3 январдан чекловлар жорий этилган. Электр чекловлари аввалдан ишлаб чиқилган график асосида ҳудудлар тенг тақсимот асосида олиб борилади. 

“Электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг