3 мингдан ортиқ мактабга сув ташиб келтирилади – Президент

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи Ялпи мажлиси давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ижтимоий муаммоларга эътибор қаратди. 

Президентнинг қайд этишича, аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали тизимини яратиш лозим. 

“Тизим бор, лекин у самара бермаяпти. Янги тажрибани ўрганиш керак. Уч йил олдин жойига чиқиб ўрганиш ва муҳокама қилиш амалиётини жорий қилдик. Аммо кутилган натижани берди, деб айтолмаймиз. 

Одамларнинг эътирозига сабаб бўлаётган коммунал соҳада жуда кўп муаммолар мавжуд”, дейди давлат раҳбари.

Президентнинг қайд этишича, коммунал соҳадаги муаммонинг энг оғриқлиси тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси пастлиги.  

“Республикамизда тоза ичимлик суви билан таъминлаш атиги 68 фоизни ташкил этади. 3 мингдан ортиқ мактабда ичимлик суви ташиб келтирилади. 261 та мактаб сув билан мутлақо таъминланмаган”, дейди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Ялпи мажлис Сенат Олий Мажлис

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг