29 ёшли эркак полиция итини тишлади

Олам

image

Германиянинг Гессен шаҳридаги Гинсхайм-Густавсбург коммунасида полиция қўлга олмоқчи бўлган эркак қаршилик кўрсатиб, хизмат итини тишлаб олди. Бу ҳақда “Associated Press” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мазкур воқеа 14 октябрь кечасида содир бўлган. 29 ёшли икки эркак ва 35 ёшли аёл ўртасида тортишув келиб чиққан. Вазиятни бостириш учун гувоҳлар томонидан полиция чақирилган.

Тартибни бузувчилар жуда тажовузкор бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг талабларига бўйсунишдан бош тортган.

Жиноятчиларни қўлга олиш чоғида 35 ёшли аёл полициячининг юзига урган, 29 ёшли эркак эса итни тишлаган. Маълумотларга кўра, ит жиддий жароҳат олмаган.

Темур Жумаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

429

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг