28 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди
Бу қизиқ
−
28 Сентябрь 2023
14193АҚШда 28 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди. Бу ҳақда CBS News xaбар берди.
Маълум бўлишича, 1996 йилда Херардо Кабаниллас тўхтаб турган машинага ҳужум қилганлик ва икки нафар аёлни зўрлаганликда айбланган.
Манбага кўра, Кабанилласнинг иши туман прокуратурасининг cудлов ҳалоллигини текшириш бўлими томонидан қайта кўриб чиқилган. Кўп йиллардан кейинги ДНК текширувлари унинг жиноятга алоқаси йўқлигини кўрсатган. Шундан сўнг судья уни айбисиз деб топиб, озод этишга қарор қилган.
“Орадан кўп йиллар ўтиб ДНК текшируви Кабанилласнинг жиноятга алоқаси йўқлигини кўрсатди. Бу иш бўйича бошқа гумондорлар қўлга олинмаган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WSJ журналисти Россияда “ноҳақ ҳибсга олинган” деб тан олингани ҳақида хабар берган эдик.
Машҳура Имомова
LiveБарчаси