25 январдаги қуюқ туман инсон саломатлиги учун хавфлими
Жамият
−
26 Январь 2022
5194Кеча, 25 январь куни кузатилган қалин туман инсон саломатлиги учун хавфсиз даражада бўлган. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази директорининг биринчи ўринбосари Ибратжон Каримов маълум қилди.
“Кеча, 25 январь куни кечаси совуқ антициклон оқибатида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалин туман тушиши ҳодисаси кузатилди. Кўринувчанлик жойларда 50 – 200 метргача чекланди. Мазкур қалин туман инсон саломатлиги учун хавфсиз ҳисобланади”, деди Ибратжон Каримов.
Маълум қилинишича, 27-28 январь кунлари Сибир антициклони чекиниши ҳисобига маҳаллий хусусиятга эга илиқ хаво массалари ривожланиб, кечалари 0 ва ундан юқори хаво ҳарорати, кундуз кунлари эса 7-12 даража илиқ ҳарорат кутилади.
28 январь куни тушдан сўнг беқарор об-ҳаво кузатила бошлайди. Республикага ғарбдан тўйинган нам хаво оқимлари кириб келиши ҳисобига, аввалига республиканинг шимолий ҳудудлари (Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти), Марказий қисми (Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари), Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудларида, шунингдек кечга бориб Тошкент шаҳри ва вилоятида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилади.
Дам олиш кунлари Фарғона водийсида ҳам ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси