22 ёшли қизнинг беҳаё суратларини тарқатмаслик учун 60 минг доллар сўраганлар ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 22 ёшли қизнинг беҳаё суратларини тарқатмаслик учун 60 минг доллар талаб қилганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 май куни соат 12:00 ларда Юнусобод тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 22 ёшли А.Ж. таниши 21 ёшли А.Ў. билан биргаликда унга олдиндан таниш бўлган 22 ёшли Ж.Ш.нинг беҳаё суратларини 2019 йилдан буён сақлаб келиб, жорий йилнинг май ойи бошларида Telegram’да “Лимон” номли саҳифа очиб, Ж.Ш.га беҳаё суратларини юбориб, уни оила аъзоларига шарманда қилиш билан қўрқитган.

Сўнгра қиздан  60 минг АҚШ долларини беришини талаб қилиб, сўнг 2250 АҚШ долларига келишган А.Ў. Юнусобод тумани “Megaplanet” савдо маркази олдида Ж.Ш.дан 2 минг АҚШ доллари ва 3 миллион сўм пулни товламачилик йўли билан олган вақтида ушланган.

Тезкор тадбир давомида, А.Ж.нинг телефони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу фуқаро муқаддам 26 ёшли Р.З.дан хам суратларини тарқатмаслик эвазига 10 миллион сўм пулни товламачилик йўли билан талаб қилгани, сўнгра ундан 6 миллион сўмни почта орқали олишга эришилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

645

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг